Чекловлар 8 июлдан 30 сентябргача амал қилади.
— Буғдойни 550 минг тоннагача экспорт қилиш мумкин;
— Буғдой ва жавдар уни учун чеклов 370 минг тоннагача;
— 500 тоннадан ортиқ бўлмаган миқдорда кунгабоқар уруғи экспорти чекланди.
Қарор мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан боғлиқ, деб хабар қилди Қирғизистон Республикаси Молия вазирлиги.






