АсосийIqtisodiyot

2022 йилнинг I чорагида Давлат бюджети даромадлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 трлн. сўмга кўпайди

'2022 йилнинг I чорагида Давлат бюджети даромадлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 трлн. сўмга кўпайди'ning rasmi

Сенатнинг 8-ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил якунлари бўйича ижроси ва 2022 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари муҳокама қилинди.

Ҳисобот юзасидан молия вазири Тимур Ишметов маъруза қилди.

Маълум қилинишича, Республикада амалга оширилган самарали фискал ва монетар сиёсат натижасида иқтисодиётимизни ўсиш суратлари 2021 йилда 7,4 фоизни ташкил этди. 2022 йилнинг I чорагида ялпи ички маҳсулот ҳажмини 5,8 фоизга ўсиши таъминланган.  

Давлат бюджети даромадлари ҳажми 2021 йилда олдинги йилга нисбатан деярли 32 трлн сўмга ўсган. Жорий йилнинг биринчи чорагида ҳам ижобий ўсиш суратлари сақланиб қолинган.  

2022 йилнинг I чорагида Давлат бюджети даромадлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 трлн сўмга кўпайган. 

    Бошқа янгиликлар