1

"Аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммо ва масаланинг катта ва кичиги бўлмайди..." Танзила Нарбаева Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 08.07.2022, 11:10
"Аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммо ва масаланинг катта ва кичиги бўлмайди..." Танзила Нарбаева Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ялпи мажлис аввалида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қорақалпоғистондаги ҳолатларга муносабат берди:

"Қорақалпоғистонда айрим ноҳуш ходисалар содир бўлганидан ҳам барчангизнинг хабарингиз бор. Айрим кучларнинг қанчалик харакат қилишига қарамасдан бўлиб ўтган бу ҳодисалар ҳеч қачон халқимизнинг бирдамлигига раҳна сола олмаслигига гувоҳи бўлдик.  

Шу билан бирга содир бўлган бу ҳолатда ҳаммамиз ўзимизга тўғри хулоса чиқаришимиз ва ўз ишимизни қайта кўриб чиқишимиз лозим бўлади. Куни кеча Президентимиз ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда Давлатимиз раҳбари ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратди.

Аввало бу воқеалар барча масалалар халқ билан ҳамнафас тарзда ва ўз вақтида ечилишига барча давлат органлари ва идораларининг кучи ва ресурларини жалб қилиш зарурлигини кўрсатмоқда.  

Шунингдек, аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммо ва масаланинг катта ва кичиги бўлмайди. Уларнинг ҳар бирини ечими муҳимдир.  

Ҳар қандай кичик деб қаралган масала ўз ечимини топмаган тақдирда, албатта бир куни катта муаммога айланади. Халқ вакиллари сифатида бундай ҳолатга йўл қўйилмаслиги учун биринчи навбатда биз масъулмиз! Мухтасар қилиб айтганда, ўз ишимизни танқидий қайта кўриб чиқишимиз лозим бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, Қорақалпоғистондаги воқеаларда қурбон бўлган ҳамюртларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига ўзим ҳамда сенаторларимиз номидан ҳамдардлик билдираман ва сабр тилайман, шифохоналарда даволанаётган фуқарорларимизга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилаймиз. Юртимиз доим тинч ва осойишта, халқимиз фаровон бўлсин", -  деди Нарбаева. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1