Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги қачон ўтказилиши маълум бўлди

СПОРТ 08.07.2022, 15:02
Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги қачон ўтказилиши маълум бўлди

Жорий йилнинг 9 июль куни Лондонда ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов ва Мишель Соро ўртасидаги реванш жанги ўтказилади. 

Қайд этиш жоизки, Мадримов ва Соронинг биринчи беллашуви 2021 йилнинг декабрь ойида Тошкентда бўлиб ўтганди. Унда ўзбекистонлик боксчи рақибини 9-раундга келиб, техник нокаутга учратган. Бироқ франциялик боксчи норозилик билдириб, реванш талаб қилди. Исроил эса рақибининг иккинчи жангга чорловини жавобсиз қолдирмади.

Соро узоқ йиллик фаолияти давомида Исроилдан бошқа ҳеч кимга муддатидан олдин ютқазмаганди. Шунингдек, Мадримов биринчи жангга нисбатан яхшироқ формада бўлиши керак. Тошкентда ўтказилган жангда ўзбекистонлик боксчи жароҳатдан кейинги адаптация жараёнида эди. Жанг 12 раунд этиб белгиланганини ҳисобга олсак, жисмоний ва психологик тайёргарлик муҳим аҳамият касб этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1