1

Ўзбекистон Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун курашади

СПОРТ 08.07.2022, 19:45
Ўзбекистон Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун курашади

28 июль – 8 август кунлари Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, шахмат беллашувларидан ташқари 2026-йилда ташкил этиладиган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун тендер тадбирлари бўлиб ўтади.

Бугун Тошкентда жорий йилги олимпиада доирасидаги мусобақалар, шунингдек, 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун ўтказиладиган тендерда муносиб иштирок этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди. 

Тадбирда 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида қатнашадиган мутасаддилар, мусобақаларда иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ва делегация таркиби муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда вазирлик.

Маълумот учун, Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси шахмат оламидаги энг нуфузли мусобақа бўлиб, 1924 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. ФИДЕ бош ассамблеяси томонидан 2026 йилги олимпиада мезбонлиги учун эълон қилинган тендерда халқаро тоифадаги шахмат усталари, гроссмейстерлар диёри сифатида  Ўзбекистон ҳам номзод сифатида иштирок этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1