Қурбон ҳайити байрами кунида Малайзия туристик компаниялари вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюришди.


Маълум қилинишича, Аввалроқ Бош вазир ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Малайзиянинг туризм, санъат ва маданият вазири Нанси Шукри билан Озарбайжондаги Ислом ҳамкорлик ташкилотининг конференцияси доирасида учрашганди.
"Мазкур учрашувда Малайзиядан доимий равишда зиёратчилар сафарини ташкиллаштириш борасида келишиб олишганди",-демоқда вазирлик .
Маълум қилинишича, Туризм ва маданий мерос вазирлиги қўллаб-қувватлаши остида маҳаллий ҳамда Малайзия туристик компаниялари ўртасида Б2Б учрашувлари ўтказиш, туристик дастурлар тақдимоти ҳамда Ўзбекистонда ташкил этилган янги туристик маршрутлар бўйлаб инфотур ташкил этилиши кўзда тутилган.







