Қурбон ҳайити муносабати билан Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ҳамда янгийўллик Азиз Хасанов (AZIZ ESTET) томонидан 52 та қўй қурбонлик учун сўйилиб, дош қозонга 120 кг гуруч дамланди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Қурбон ҳайити муносабати билан уюштирилган байрам дастурхонига тузалиб, 1000 нафардан ортиқ эхтиёжманд кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва ўзбек миллий таоми ош тарқатилди.



Байрам тадбири якунида ажойиб концерт дастури намойиш этилди.






