АсосийSiyosat

Азиз Абдуҳакимов Синдзо Абе хотирасига ҳурмат бажо айлади

'Азиз Абдуҳакимов Синдзо Абе хотирасига ҳурмат бажо айлади'ning rasmi

Бош вазир ўринбосари - Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Япониянинг  Ўзбекистондаги элчихонасида бўлиб, Синдзо Абе хотирасига ҳурмат бажо айлади.

Қайд этиш жоизки, Синдзо Абе Япония тарихида энг узоқ муддат Бош вазир лавозимида фаолият юритган ва мамлакат ривожига улкан ҳисса қўшган сиёсий арбоб бўлган. Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкам пойдеворга эга бўлишда ҳам марҳумнинг хизматлари каттадир.

Куни кеча 67 ёшида бу дунёни тарк этган Синдзо Абенинг вафоти муносабати билан бутун дунёдан ҳамдардлик билдирилмоқда. Синдзо Абе Япония ва, умуман, жаҳон тарихида етук сиёсий арбоб ҳамда адолатли раҳбар сифатида муҳрланиб қолади.

    Бошқа янгиликлар