АсосийJamiyat

Самарқандда 18 ёшли қиз ўзини Зарафшон дарёсига ташламоқчи бўлди (видео)

'Самарқандда 18 ёшли қиз ўзини Зарафшон дарёсига ташламоқчи бўлди (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 11 июль куни соат 15:03 лар атрофида Самарқанд шаҳар қўриқлаш бўлими 3 отряди  ходимлари томонидан қўриқланаётган Зарафшон дарёси устидаги тоифаланган кўприкда  номаълум сабабларга кўра ўзини сувга ташламоқчи бўлган фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолингани ҳақида Самарқанд вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари бу ҳолатни кўриб, зудлик билан қизни ушлаб қолишга эришишган ва нохуш ҳолатнинг олди олинган. Маълум бўлишича қизнинг бу қарорга келишига оилавий муҳитнинг носоғломлиги сабаб бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар