Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар пайтида Россияга республикани қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Россия ТИВ баёнот берди, дея ёзмоқда Риа НОВОСТИ.
"Россия томонига Қорақалпоғистондаги вазиятни нормаллаштириш бўйича Ўзбекистонда кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдираман. Мамлакатларимиз раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида бу масалани муҳокама қилишди”, деди Норов Москвадаги давра суҳбатида.
Унинг таъкидлашича, тартибсизликлар конституцияга ўзгартиришлар муҳокамаси чоғида бошланган, ваҳоланки, муҳокамалар барча баҳсли масалаларни диққат билан муҳокама қилиш учун зарур бўлган.
"Умумий муҳокамага қўйилган Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларга норозилик баҳонасида Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, ҳудудий яхлитлиги ва бирлигига путур етказишга ҳаракат қилинди. Албатта, ташқи аралашувсиз эмас", — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон пойтахти Нукусда 1 июль куни Ўзбекистон конституциясига киритилган ўзгартиришлар юзасидан ноқонуний намойиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда 3 июлдан 2 августга қадар фавқулодда ҳолат, шунингдек, белгиланган муддатга Москва вақти билан соат 19.00 дан Москва вақти билан 5.00 гача комендантлик соати жорий этди. 3 июль куни Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда Қорақалпоғистонда вазият барқарорлашгани ва нормал ҳолатга қайтаётгани таъкидланган эди.