АсосийJinoyat

Зангиота туманида вояга етмаган қиз зўрлангани айтилмоқда. Бош прокуратура жиноят иши очилганини маълум қилди

'Зангиота туманида вояга етмаган қиз зўрлангани айтилмоқда. Бош прокуратура жиноят иши очилганини маълум қилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Зангиотада вояга етмаган қиз зўрланганлиги ҳақида видеоёзув тарқалмоқда. Унда вояга етмаган қиз дугонасининг уйига бассейнда чўмилиш учун боргани, у ерда дугонасининг отаси уни зўрлагани ва бирор кимга айтса, ўлдириб юбориш билан қўрқитгани ҳақида гапириб берган. 

Айни пайтда ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан 8 июль куни Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Зангиота тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар