Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов «Кўксарой» қароргоҳида тор доирадаги учрашув ўтказдилар.
Учрашув чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигининг истиқболларини муҳокама қилдилар, алоҳида эътиборни савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш, транспорт-транзит имкониятларидан фойдаланишга қаратдилар.
Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентини ўзига қулай вақтда Туркманистонга жавоб ташрифи билан келишга таклиф этди.







