АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди

'Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилмлқда. 

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35,6 млн. кишини ташкил этмоқда.

Йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 0,9 % га ошган.

Мамлакатимиз аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 55,3 минг кишига кўпайган.

Шундай қилиб, 2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.


 

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар