АсосийЖАМИЯТ

Бухородаги корхона хорижлик сайёҳлар учун палаткалар экспорт қилмоқда (фото)

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Бухоро вилояти ҳокимлиги ва "Ма...

'Бухородаги корхона хорижлик сайёҳлар учун палаткалар экспорт қилмоқда (фото)'ning rasmi

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Бухоро вилояти ҳокимлиги ва "Маҳаллабай" тизими ҳамкорлигида Бухорога пресс-тур ташкил этилди. Пресс-турдан мақсад вилоятда ишсизликни ва камбағалликни қисқартириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш, ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини ўрганишга қаратилди.

Журналистлар вилоят масъуллари ҳамроҳлигида  "Шергирон"  МФЙда россиялик инвесторлар ҳамкорлигида ташкил этилган "Следопыт" палатка ва сумкалар ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишишди.

Маликбек Чориев, корхона раҳбари:

- Корхонамиз 2021 йил декабрида ташкил этилган. Ҳозирда бу ерда "Темир дафтар"," "Ёшлар дафтар"ларида бўлган 60 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган. Корхона томонидан Россия Федерацияси билан йилига 120 минг дона палатка тикиб бериш учун шартнома имзоланган. Ҳозирда ойига 1.500 дона палатка ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотимиз ҳозирда фақат экспорт учун ишлаб чиқарилмоқда. Келгусида корхонани кенгайтириш кўзда тутилмоқда.

Ҳоким ёрдамчиси кўмагида яқинда цех учун 10 та тикув машинаси сотиб олдик. Умуман ҳоким ёрдамчиси Азизбек Шаропов ҳар куни шу ерда, нима муаммо бўлса ҳал қилишда ёрдам беряпти.

Манзура БЕЕЖОНОВА, Тошкент- Бухоро.

ФОТО:  М. Бекжонова.

    Бошқа янгиликлар