АсосийЖАМИЯТ

Бухорода иккинчи "Magic city" қурилмоқда

Бухорода тадбиркорликни ривожлантириш, ишсизлик ва камбағалликка барҳам бериш бўйича қилин...

'Бухорода иккинчи "Magic city" қурилмоқда'ning rasmi

Бухорода тадбиркорликни ривожлантириш, ишсизлик ва камбағалликка барҳам бериш бўйича қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида ташкил этилган пресс-тур давом этмоқда.

Журналистлар гуруҳининг навбатдаги манзили Бухоро вилоятининг Ромитан туманида қурилаётган сайилгоҳ бўлди.

Ушбу манзилда оммавий кўнгилочар сайилгоҳ қурилмоқда.

Унинг ҳудудида 70 та савдо дўкони, фонтан, дам олиш масканлари, болалар учун дам олиш аттракционлари,  ички сайёҳлар учун яшил ҳудудлар - жами 500 та объект бўлади.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан жорий этилаётган ушбу лойиҳа доирасида тадбиркорлик объектларини қуриш учун ер майдони бепул 50 йилга фойдаланишга берилган. Ҳозирда пойтахтимиздаги "Magic city" андозаси асосида қурилаётган cайилгоҳнинг сўнгги босқич таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Унинг очилиши шу йил 1 сентябрь - Мустақиллик кунида бўлиши режалаштирилган.

- Ушбу савдо-кўнгилочар маскан ишга туширилса, уларда 217 нафар ишсиз фуқаро, шу жумладан, бизнинг "Ибн Сино" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 28 нафар уюшмаган ёшлар, "Аёллар дафтари"даги ишсизлар иш билан таъминланади,  - дейди ҳоким ёрдамчиси Талъат Шоев.

Манзура БЕКЖОНОВА, Бухоро

    Бошқа янгиликлар