Жамиятларда аёллар мунтазам равишда коррупция билан боғлиқ муаммоларга дуч келади, афсуски, деярли ҳар соҳада. Бундай муаммоли вазиятларда қандай йўл тутиш барчани ўйлантириши табиий. Шу боис, Коррупциоген холатларнинг олдини олиш мақсадида хотин-қизларнинг мазкур йўналишдаги билимларини оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 13-16 июль кунлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг (БМТ ТД) Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишда хотин-қизларнинг ролини кучайтириш ва фаоллигини ошириш” мавзусида тренинг ташкил этилди.
Тренинг машғулотлари давлат органлари вакиллари билан бир қаторда, энди нодавлат нотижорат ташкилотлари, 15- 16 июль кунлари оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирокида ҳам ўтказилмоқда.



Мазкур тадбирдан мухбиримиз Дилбар Абдунабиева ҳабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ННТ, ОАВ вакиллари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирокидаги тренингда коррупцияга қарши курашишда илғор тажриба ва самарали воситалар, мазкур жараёнга жамоатчилик вакилларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш лойиҳалари самарадорлигини баҳолашдаги ёндашувлар, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш юзасидан ўзаро фикр алмашилади.
Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашишда манбалар билан ишлаш, маълумотларни текшириш ва жамоатчилик билан ҳамкорликка оид тақдим этилган маълумотлар тақдим этилиши кутилмоқда.
Тадбир тафсилотларидан Darakchi.uz' орқали хабардор бўлиб боринг.






