АсосийЖАМИЯТ

9 нафар ота-она ёки қонуний вакиллари бўлмаган ўзбекистонлик бола Санкт-Петербургдан ватанга олиб келинди

Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси ходимлари Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Санкт-Пе...

'9 нафар ота-она ёки қонуний вакиллари бўлмаган ўзбекистонлик бола Санкт-Петербургдан ватанга олиб келинди'ning rasmi

Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси ходимлари Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Санкт-Петербург вояга етмаганларни вақтинча парваришлаш ва сақлаш муаасасаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда 9 нафар ота-она ёки қонуний вакиллари мавжуд бўлмаган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ўзбекистонлик болаларни Ватанга қайтарди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Ушбу вояга етмаган болаларнинг аксарият қисмининг ота-оналари Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш тартибини бузганлиги сабабли муқаддам мамлакатдан чиқариб юборилган бўлиб, шу куннинг ўзида ушбу 9 нафар болаларга Бош консулхонада Ватанга қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилди ҳамда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларига топширилди.   

Ўз навбатида, Санкт-Петербург етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни сақлаш марказига яқин ҳамкорлик қилаётгани ва у ерга турли сабабалар билан келиб тушаётган ўзбекистонлик болаларга ғамхўрлик кўрсатаётгани учун алоҳида миннатдорлик билдирилди.

    Бошқа янгиликлар