Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш ишлари якунланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати маълумот берди.

Баҳолаш натижаларига кўра, эксперимент тариқасида 24 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, 3 та ташкилот фаолият самарадорлиги “яхши” – 81 баллдан 100 баллгача, 10 та ташкилот фаолияти “қониқарли” – 55 баллдан 81 баллгача ва 11 та ташкилотнинг ушбу йўналишдаги фаолияти “қониқарсиз” – 55 баллдан паст тоифаларга ажратилди.






