Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан қиймати 34,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1 125 та электромобиль импорт қилган.
Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 875 тага ёки 4,5 баробарга ошган.
2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон асосан қўйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган?
Хитой – 983 та
БАА – 73 та
Германия – 27 та
Гонконг – 25 та
Корея – 6 та
Литва – 6 та
Эстония – 2 та






