АсосийJamiyat

Бекободда 90 минг АҚШ долларини Тожикистонга ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган аёл ушланди

'Бекободда 90 минг АҚШ долларини Тожикистонга ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган аёл ушланди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи, 1979 й.т. аёл Ш.М. 20 минг АҚШ долларини оёқ кийимлари ичига яширган ҳолда «Фарход» чегара божхона пости орқали Тожикистон Республикасига олиб ўтмоқчи бўлган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётган вақтда эса у яна бир бор худди шундай ноқонуний ҳаракатни содир этди.

Бу сафар у эгнидаги кийимлари орасига яширган ҳолда 70 минг АҚШ долларини айнан шу чегара божхона пости орқали қўшни давлатга олиб чиқишга уринганида қўлга олинди.

Аниқланишича, ушбу кўп миқдордаги хорижий валюта қимматликлари Тожикистон Республикаси фуқаросига тегишли бўлиб, Ш.М. ўзининг куръерлик хизматига маълум бир миқдорда пул маблағи олиши керак бўлган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар