АсосийSport

Мессининг сартароши у соқол қўйиб янада жасур бўлганини айтди

Каталониянинг “Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг аргентиналик сартароши Ариэль Бермудес мижозининг янги имижи ҳақида ўз фикрини билдириб, у соқол қўйгач янада жасур бўлганини айтди.  

– Месси соқол қўйишга ўзи қарор қилди. Уни соқол билан аввал ҳам кўрганман ва бу енга маъқул бўлган. Соқол Мессини янада жасур қилиб кўрсатади. Лео соқоли билан ёш болага эмас, кўпроқ эркакка ўхшашни бошлади. Вақт ўтгани сари, Месси шахс сифатида ўзгариб бормоқда. У дадил қарорларни кўпроқ қабул қилишни бошлади. Мессига малласочли йигитнинг расмини кўрсатганимда, унга маъқул бўлди, – дейди Ариэль Бермудес.

Эслатиб ўтамиз, Месси Америка Кубоги—2016 турнири олдидан соқол ўстирди, бир неча кун аввал эса малласочга айланган эди

Бошқа янгиликлар