Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати 38-43 атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 гача бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Хабарга кўра, ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ кучаяди ва 21-23 июль кунлари кундузи ҳаво 43-45 гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 47 гача исийди. Фақат республика шимолида 23 июлда иссиқ аста-секин 37-42 гача пасаяди.
Республиканинг айрим жойларида шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
18-24 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.






