АсосийJinoyat

Андижонда болаларни уриб, диний таълим бераётган фуқаро аниқланди

'Андижонда болаларни уриб, диний таълим бераётган фуқаро аниқланди'ning rasmi

Булоқбоши туманида ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланиб келган фуқаро қўлга олинди, дея хабар бермоқда Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда бошқа хуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Булоқбоши тумани фуқароси А. И ўз яшаш хонадонида диний билимга ва тегишли рухсатномага эга бўлмаган ҳолда  500.000 сўм пул маблағлари эвазига 2020 йилдан буён “Қуръони Карим” ва “Mуаллими Соний” китобларидан жами 27 нафар Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикасида яшовчи вояга етмаган болаларга диний таълимдан сабоқ бериб келаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, у диний таълимдан сабоқ бериш жараёнида вояга етмаган болаларни уриб, тан жароҳати ҳам етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар