Бухоро Давлат Тиббиёт институти ва Соғлиқ билимлари университети ҳамкорлигида Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳрида 2019 йилдан буён фаолият кўрсатаётган, замонавий ва самарали тиббиёт билан дунёга ўрнак бўладиган билимли шифокорларни тайёрлашни мақсад қилган Соғлиқ Билимлари университети Бухоро Ибн Сино тиббиёт факультети малакали ёрдамчи тиббиёт кадрларини тайёрлашни режалаштирган.
Ибн Сино номидаги Бухоро малакали тиббий хизматлар олий мактаби Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ташкил этилган биринчи таълим муассасасидир.
Туркия Республикасининг соғлиқни сақлаш ва замонавий тиббий таълим соҳасидаги ютуқларини Ўзбекистонга олиб келиш ва ёйишда муҳим ўрин тутадиган Ибн Сино номидаги тиббиёт факультети нафақат юқори касбий маҳоратга эга шифокорларни тайёрлайди, балки инсонларни ҳурмат қиладиган, қадрлайдиган, умрбўйи ривожланишни қўллаб-қувватлайдиган, замонавий билимларни мукаммал эгаллаган шахсларни тарбиялашни мақсад қилган.
Факультет 3 йиллик фаолияти давомида 200 дан ортиқ талабаларга таҳсил олиш имкониятини тақдим этди.
Ибн Сино номидаги малакали тиббий хизматлар олий мактаби 3 йил давомида 300 га яқин ўқувчига сифатли тиббий таълим олиш имкониятини тақдим этди.
Бухоро давлат тиббиёт институтида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилардан ташқари Туркиянинг Соғлиқ билимлари университетида асосий тиббий таълим ва турли клиник бўлимларда фаолият юритаётган кўплаб профессор-ўқитувчилар Бухорога келиб, талабаларга маърузалар ўқиб, уларнинг илмий ривожланишига ҳисса қўшмоқдалар.
Икки қардош давлатнинг икки томонлама муносабатларидаги саломатлик устунини мустаҳкамлаш учун 2021-2022 ўқув йилида Ибн Сино тиббиёт факультети иккинчи ва учинчи босқичдан 22 нафар талаба ва Бухоро Ибн Сино малакали тиббий хизматлар олий мактабидан учинчи босқичдаги 18 нафар талаба олган билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш назарий билимларини клиникада қўллаш мақсадида Туркиядаги шифохоналарда амалиёт ўтайдилар.
Ушбу йўналишда имконият ва муваффақият тенглиги асосида танланган 40 нафар талабанинг касбий соҳасига ҳисса қўшадиган академик ҳаракатчанлик дастури Туркия Республикасининг пойтахти Анқара шаҳридаги турли ўқув ва тадқиқот шифохоналарида 18 июлдан 25 августгача бўлиб ўтади. Талабаларни кутиб олиш ва жойлаштириш Соғлиқ Билимлари университети тарафидан амалга оширилади.
Ибн Сино тиббиёт факультетининг 3-курсининг муваффаққиятли талабаларидан бири Шоҳруҳ Исаев:
“ – Туркияда кўрадиган 40 кунлик амалий машғулотлар биз учун катта имкониятлар эшигини очади, деб ўйлаймиз. Дўстларим ва мен жуда ҳаяжондамиз. Бу дастур Туркиядаги соғлиқни сақлаш тизимини яқиндан кўриш имконини беради. Бизга бу имкониятни берган, Соғлиқ Билимлари университети ректори Проф. Др. Жевдет Эрдöл, Бухоро Давлат тиббиёт институти ректори Проф. Др. Шуҳрат Жумаевич Тешаев, факультетимиз директори Дотс. Др. Айнур Фейзиёғлуга ва Юртимизни соғлиқни сақлаш соҳасида олға интилиши учун она юртларидан ота-боболари юртига келиб, бизга сифатли таълим-тарбия берган барча устозларимга раҳмат айтаман”.
Академик мобиллик доирасида умидли ва ҳаяжонли бўлган ушбу дастур ҳар йили амалга оширилиши, кенгайтирилиши ва кўпроқ талабалар жалб қилиниши режалаштирилган.







