Ижтимоий тармоқларда Китоб туманида фуқаролар ўртасида содир бўлган муштлашув акс этган видеотасвирлар тарқалди.
Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 18 июль куни соат тахминан 12.00ларда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, “Самарқанд” маҳалласи ҳудудида, маҳаллий аҳоли ўртасида шахсий адоват туфайли жанжал юзага келган. Улардан фуқаролар Т.О. ва П.И.лар тан жароҳатлари билан Китоб тумани марказий шифохонасига мурожаат қилганлар.
Шу куни, соат тахминан 15.30ларда шифохона ҳовлисида тўпланган, жабрланган фуқароларнинг қариндошлари ўртасида муштлашув келиб чиққан.
Аниқланишича, ўзаро жанжал жараёнида фуқаро П.Б. автомашинасида бўлган пичоқ билан фуқаролар Қ.И. ва О.А.га тан жароҳати етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасида Китоб туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаролар П.Б., П.А., П.Б., А.А., ака ва ука Р.Ф. ва Р.Ф. ҳамда Р.Б.лар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган.