1

Владимир Путин Теҳронга борди

ДУНЁ 19.07.2022, 19:05
Владимир Путин Теҳронга борди

Россия Президенти Владимир Путин Теҳронга келди ва у ерда Остона форматидаги саммитда иштирок этади. Шунингдек, давлат раҳбарининг Туркия ва Эронлик ҳамкасблари билан алоҳида музокаралар ўтказади. 
Президент ёрдамчиси Юрий Ушаков аввалроқ журналистларга Путиннинг жорий ташрифи давомида мамлакат раҳбарияти – Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хумайний ва президент Иброҳим Раиси билан музокаралар ўтказиши режалаштирилганини айтган эди.
Остона форматидаги учрашув доирасида Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан ҳам мулоқот қилиши режалаштирилган. Икки президент Украинадаги вазиятни, жумладан, ҳозирда Россия Федерацияси, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари иштирокида ишлаб чиқилаётган Украина донини экспорт қилиш механизмини муҳокама қилади. Бундан ташқари, Путин ва Эрдўғон икки томонлама “флагман” иқтисодий лойиҳалар ҳақида ҳам гаплашади.
Саммитда Россия, Туркия ва Эрон президентлари Сурияда якуний келишувга эришиш йўлидаги кейинги қадамларни муҳокама қиладилар.
“Остона учлиги” учрашуви якунлари бўйича етакчилар қўшма баёнот қабул қилишлари, шунингдек, матбуотда чиқиш қилишлари кутилмоқда.

Шарҳлар

Меҳмон 19.07.2022, 19:14
Зўр!
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1