1

Ўзбекистон-Эрон инновация форуми бўлиб ўтади

СИЁСАТ 19.07.2022, 20:14
Ўзбекистон-Эрон инновация форуми бўлиб ўтади

Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси вице-президентини қабул қилди. 

Унда бўлажак Ўзбекистон-Эрон инновация форуми ва ишбилармонлик тадбирлари доирасида қабул қилинадиган қўшма қарорлар ва имзоланадиган битимларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Қайд этилишича, учрашув аввалида Сорена Сатторий давлатимиз раҳбарига Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Фан, инновация ва технологиялар соҳасида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилгани айтилади.

Маълумотларга кўра, икки томонлама мулоқотлар савдо кўрсаткичлари ва кооперация лойиҳалари сони ҳам ортиб бормоқда. Ўтган йили товар айирбошлаш 73 фоизга, жорий йил бошидан эса яна 22 фоизга ошган.

Шу билан бирга, қўшма илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш борасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, изланиш ишлари ва венчур ташаббусларини молиялаштиришга хусусий секторни жалб қилиш, олий таълим муассасалари ўртасидаги дастурларни қўллаб-қувватлаш, био ва нанотехнологиялар, IT соҳаларида, фармацевтика ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун мавжуд имкониятлар қайд этилган.

Мавзуга доир:

Президент 21 июль куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1