АсосийDunyo

Тўй фожиага айланди: маросимга кетаётган куёв дарёга чўкиб кетди

'Тўй фожиага айланди: маросимга кетаётган куёв дарёга чўкиб кетди'ning rasmi

Покистонда тўйда иштирок этиш учун келаётган меҳмонлар бўлган қайиқ чўкиб кетди, дея хориж ОАВга асосланиб ёзмоқда "Zamon.uz"

Маълум қилинишича, камида 20 киши ҳалок бўлган. Улар аёллар ва болалардир. Яна 20 га яқини бедарак йўқолган. 65 нафар йўловчи қутқариб олинди. Улар орасида куёв ҳам бор. Ҳозир қутқарув операцияси давом этмоқда.

Ҳодиса шарқий Панжоб провинсиясида Ҳинд дарёси бўйида содир бўлган. Хабарларга кўра, қайиқда юзга яқин йўловчиларнинг ҳаммаси қариндошлар бўлган. Ҳалокатга кеманинг ҳаддан ташқари юклангани сабаб бўлган. Бортда куёв ҳам бор эди. Покистонда бундай бахтсиз ҳодисалар кўп учрайди. Одамлар ва юклар кўпинча маҳаллий дарёлар ва кўллар бўйлаб эскирган ёғоч қайиқларда ташилади.

Бошқа янгиликлар