АсосийJamiyat
3832

19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

'19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ'ning rasmi

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. 

Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242437 (+71) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

-4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

-2 нафари Андижон вилоятида,

-5 нафари Бухоро вилоятида,

-4 нафари Жиззах вилоятида,

-3 нафари Қашқадарё вилоятида,

-5 нафари Навоий вилоятида,

-4 нафари Наманган вилоятида,

-6 нафари Самарқанд вилоятида,

-3 нафари Сирдарё вилоятида,

-5 нафари Сурхондарё вилоятида,

-4 нафари Фарғона вилоятида,

-3 нафари Хоразм вилоятида,  

-6 нафари Тошкент вилоятида,

-17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 239336 (+92) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар