1

Андижонда уйида қўшмачилик билан шуғулланиб келган аёл қўлга олинди

ЖИНОЯТ 20.07.2022, 11:20
Теглар: Андижон, қўшмачилик
Андижонда уйида қўшмачилик билан шуғулланиб келган аёл қўлга олинди

Андижон вилояти ИИБ одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан қўшмачилик жинояти фош этилди. Бу ҳақда вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 июль куни Андижон шаҳар ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. Унда Андижон шаҳрида яшовчи аёл П.З яшаш хонадонида Избоскан туманида яшовчи аёл Г.Г. ҳамда Андижон шаҳрида яшовчи аёл А.Р.ларни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш мақсадида сақлаб, холис мижоздан олдиндан олинган кимёвий ишлов берилган 600.000 (олти юз минг) сўм пуллар эвазига мижоз билан жинсий алоқа қилиши учун яшаш хонадонида барча шарт-шароитларни яратиб берган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Фуқаро П.З.дан кимёвий ишлов берилган 600.000 (олти юз минг) сўм пуллар далилий ашё тариқасида холислар иштирокида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Андижонда ака-укани уриб кетиб, улардан бирининг ўлимига сабабчи бўлган ЙПХ ходими жазосиз қолаётгани айтилмоқда (видео)

10.08.2023, 20:43

Ижтимоий тармоқда “Асака туманида ЙҲХБ ходими томонидан 2 нафар шахсга нисбатан йўл транспорт ҳодисаси содир этилсада, жазо муқаррарлиги таъминланмаганлиги ҳақида хабар жойлаштирилди. Хабарга кўра, Асакада...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Андижонда қизлар ўртасида оммавий муштлашув бўлди (видео)

21.12.2022, 09:11

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Пахтаобод туманида қизлар ўртасида жанжал юз бергани акс этган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, 7...
41 нафар одамни жароҳатлаган Андижондаги автоҳалокат қурбонлари сони ортди

29.11.2022, 21:08

Андижонда юз берган автоҳалокат оқибатида жабрланганлардан яна бири вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди. 26 ноябрь куни А-373 Тошкент-Ўш-Андижон автомагистралининг 389-390-километрлари оралиғида "Исузу"...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1