АсосийJamiyat

Бугун ҳаво ҳарорати 47 даражагача кўтарилади

'Бугун ҳаво ҳарорати 47 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Бугун кундуз куни республика бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 40-45°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 47° гача бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво қуёшли бўлади. Максимал ҳарорати 41-43° га етади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37° бўлади.

    Бошқа янгиликлар