Кеча юртимизда касалланишлар сони пасайиб, 65 нафар кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 20 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242502 (+65) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
2 нафари Андижон вилоятида,
3 нафари Бухоро вилоятида,
5 нафари Жиззах вилоятида,
2 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
5 нафари Наманган вилоятида,
4 нафари Самарқанд вилоятида,
1 нафари Сирдарё вилоятида,
3 нафари Сурхондарё вилоятида,
5 нафари Фарғона вилоятида,
3 нафари Хоразм вилоятида,
7 нафари Тошкент вилоятида,
16 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 239417 (+81) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.






