Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади ва Марказий Осиё давлатларининг хавфсизлик кенгашлари ва махсус хизматлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳатлашувларини йўлга қўйиш таклифини билдирди.
Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Экстремизм ва терроризмнинг анъанавий таҳдидлари, уюшган жиноятчилик ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришимиз зарур.
Афсуски, Ўзбекистонда сўнгги пайтларда рўй берган фожиали воқеалар бизнинг режаларимизни бузишга, минтақамизга тартибсизлик ва беқарорлик сепишга уринаётган бузғунчи кучлар мавжудлигини яна бир бор тасдиқлади.
Шу муносабат билан биз минтақа давлатларининг хавфсизлик кенгашлари ва махсус хизматлари раҳбарларининг ушбу соҳаларнинг барчаси бўйича мунтазам маслаҳатлашувларини йўлга қўйиш таклифини қўллаб-қувватлаймиз”, дейди Ўзбекистон Президенти.






