АсосийЖАМИЯТ

Қорақалпоғистондаги воқеаларда инсон ҳуқуқларини бузиш билан боғлиқ ҳолатларни ўрганиш ишлари бошланди

Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқ...

'Қорақалпоғистондаги воқеаларда инсон ҳуқуқларини бузиш билан боғлиқ ҳолатларни ўрганиш ишлари бошланди'ning rasmi

Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар ва ҳодисаларни ўрганишмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати хабар берди.

Комиссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармасида бўлиб, 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда рўй берган воқеаларда қатнашган ходимлар билан мулоқотлар қилишди. Ушбу жараёнда комиссия аъзоларига оммавий тартибсизликлар жараёнида фойдаланилган махсус техника воситалари кўрсатилди. Хусусан, тутун чиқарувчи, ранг берувчи, кўздан ёш оқизувчи ва кучли товуш чиқарувчи гранаталар, сувга қўшиладиган махсус кукун ҳамда махсус техника воситаларининг тактик-техник хусусиятлари тушунтирилган.

Шунингдек, комиссия аъзолари томонидан ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган ва муҳокамаларга сабаб бўлган қизил бўёқларга ойдинлик киритилган. Яъни, ушбу ҳолатлар комиссия аъзоларига амалий кўрсатиб берилган.

Бундан ташқари, комиссия аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасидаги “Гаресизлик”, “Халыклар достлыгы”, “Шайирлар”, “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, фуқаролар, маҳалла кайвонилари, ёшлар билан билан суҳбатлар ўтказилган.

Комиссия аъзоларининг ўрганишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президент бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш учун бу жараёнга холис томонларни, яъни, жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаолларни ҳам жалб қилиш зарурлигини топшириқ берган эди.

 

 

    Бошқа янгиликлар