Sevimli

“Пахтакор” европалик футболчини сотиб олди

СПОРТ 21.07.2022, 20:05
“Пахтакор” европалик футболчини сотиб олди

Черногория терма жамоаси ҳимоячиси "Шерлар"нинг янги футболчисига айланди, демоқда клуб.

Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби черногориялик ҳимоячи Илия Мартиновични сафига қўши. 

Бу ҳақда клубнинг расмий саҳифаларида сўз боради.

Қайд этилишича, 28 ёшли Мартинович фаолиятини Черногориянинг "Ловчен" клубида бошлаган. Кейинчалик у Словениянинг "Алюминий" ва "Марибор" клублари сафида ўйнаган. 

"Украинанинг "Черноморец" клубида эса ушбу мамлакатдаги вазият туфайли ўйнай олмади ва юртига қайтди. Ушбу ҳимоячи Черногория терма жамоасида уч ўйинда майдонга тушган",-демоқда клуб.

Маълумот учун, Мартинович билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+23.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10999.78
USD -25.14
10499.29
EUR -93.45
188.27
RUB -1.24
1