Ҳиндистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ҳукмрон Бҳаратия Жаната партияси аъзоси, Миллий демократик альянс номзоди Драупади Мурму ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда The Indian Express нашрига таяниб "centralasia"
Мурму парламент аъзолари, штатлар ва ҳудудларнинг маҳаллий ассамблеялари аъзолари орасидан сайловчиларнинг 64 фоизини, унинг мухолифатдаги рақиби Яшвант Синха эса 36 фоиз овозни қўлга киритди. Мурму мамлакатнинг барча штатларида овоз олди, Синха учта штатда ютқазди. Синха Мурмуни ғалабаси билан табриклади.
Шунингдек, амалдаги бош вазир Нерендра Моди янги президентни табриклади.
“Драупади Мурмунинг ҳаёти, унинг дастлабки курашлари, бой хизмати ва ибратли муваффақияти ҳар бир ҳиндистонликни рағбатлантиради. У фуқароларимиз, айниқса, камбағаллар, маргинал ва мазлумлар учун умид чироғи бўлди”, — деб ёзган у.
64 ёшли Мурму Ҳиндистон президенти этиб сайланган иккинчи аёлдир. Биринчиси Пратибҳа Патил (2007–2012) эди.
Маълумот учун: Ҳиндистон парламент республикаси, шунинг учун мамлакатда президент асосан вакиллик функцияларини бажаради. Унинг ваколат муддати беш йил ва кетма-кет икки муддатдан ошмайди.
18.08.2023, 11:58
Ҳиндистон пойтахтидаги Индира Ганди номидаги халқаро аэропортда саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ҳиндистон божхона департаменти хабар қилди.Маълум қилинишича, улар 5,3 килограмм олтинни...21.12.2022, 09:32
Одам савдоси билан боғлиқ яна бир жиноят аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкент вилояти...02.06.2022, 11:41
Покистоннинг Карачи порти илк бор экспорт учун Ўзбекистондан транзит юк жўнатди. Маълум қилинишича, аввал юк қуруқликдаги транспорт орқали Карачи портига етказилиб, сўнгра Ҳиндистонга йўл олди.Қайд этилишича,...27.01.2022, 00:50
Ҳиндистоннинг Махараштра штатида автомобил кўприкдан қулаши оқибатида етти нафар талаба ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV хабар бермоқда. Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар маҳаллий тиббиёт коллежи талабалари, жумладан,...