Кеча жаҳон бўйича 1,1 миллион нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Бу 20 июль санасига нисбатан қарийб 500 мингта кам кўрсаткичдир.
Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
Япония — 186 минг,
АҚШ — 153 минг,
Буюк Британия — 138 минг,
Германия — 108 минг,
Италия — 81 минг,
Франция — 80 минг,
Жанубий Корея — 68 минг,
Австралия — 52 минг,
Бразилия — 51 минг,
Мексика — 33 минг.






