Жамоат манфаатлари учун кимнингдир мулкини бошқага ўтказиш эҳтиёжи юзага келадиган бўлса, бу конституцияда истисно ҳолатда бўлиши керак. Истисно деганда, Констутциявий суд ҳам ҳатто бу масалада фуқаролар мурожаат қиладиган бўлса, кўриб чиқиши мумкин. Айни сўзларни Юридик фанлари доктори, доцент Хайрулло Рўзметов келтириб ўтади.
"Мана шу олиб қўйиладиган тақдирда ҳам мутаносиб равишда мулкдор олдиндан маблағ билан қопланиши керак. Кейинчалик сизга қоплаб берамиз, деган масала ҳам қўйилмаяпти, олдиндан дейиляпти Конституцияда.
Доцентнинг фикрича, ҳар бир сўз: истисно, олдиндан буларнинг ҳаммаси жуда катта кафолатлар.
Мазкур тартибнинг киритилиши билан ижро ҳокимияти томонидан бевосита қонун бузилишларини олдини олиш мумкинлиги айтилади.






