Бугун, 23 июль куни соат 19:35 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Бобир кўчасидаги кўприк устида ҳаракатланиб кетаётган “Газел” русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлди.
ФВВ хабарига кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:39 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 19:44тда ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.






