АсосийЖАМИЯТ

ДСҚ раҳбарияти тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан учрашди

Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятининг тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан учрашуви икки яри...

Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятининг тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан учрашуви икки ярим соатдан ортиқ вақт давом этди, дея хабар бермоқда қўмита Ахборот хизмати. 

Унда бир томонлама ЭҲФ, онлайн-НКМлардан фойдаланиш, чекларни таҳрирлаш, тадбиркорлик субектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҚҚС гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, ер ва мол-мулк солиғи, ортиқча тўланган солиқларни қайтариш, инкассо топшириқномалари, шунингдек, солиқ органлари билан қайта алоқа каби тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар муҳокама қилинди.

Тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммоларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

ДСҚ раиси тадбир иштирокчиларига миннатдорлик билдириб, бундай учрашувларнинг мунтазам ташкил этилиши солиқ тўловчилар билан самарали конструктив мулоқот ўрнатиш имконини бераётганини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар