Сал аввал Самарқандда Бутунжаҳон жамиятининг “Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” VI Халқаро конгресси бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Тадбир Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда 10 дан ортиқ халқаро ва 5 та миллий ташкилотлар кўмагида ташкил этилди.
Конгресснинг асосий воқеаси — “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” (51-60 жилд) туркумидаги 10 та янги китоб-альбом тақдимоти бўлиб ўтди.
Хўш, улар қайси китоблар эди?
- 51 том. Хусусий коллекциядаги VII–XXI аср шарқ хаттотлиги ва миниатюра санъати дурдоналари;
- 52 том. Темурийлар маданий мероси Ўзбекистон тўпламларида;
- 53 том. Ўзбек киносанъати: муҳрланган вақт;
- 54 том. Бухоро давлат музей-қўриқхонаси тўплами;
- 55 том. Кушонлар ва Бобурийлар санъати Нью-Деҳлидаги миллий музейида, Ҳиндистон;
- 56 том. "Ўзбекистон жанубидаги дурдоналар": Сурхондаре музейлари тўпламлари;
- 57 том. Татаристон республикаси тўпламлари (Россия);
- 58 том. Малайзия ислом санъати музейи;
- 59 том. Давлат эрмитажи тўплами (Россия);
- 60 том. Минятура санъати портрет: Мовароуннаҳр тарих билан боғлиқ сиймолар.
Эслатиб ўтамиз, конгресс давомида бир қатор халқаро ташкилотлар (ЮНЕСКО, IRCICA, ICESCO, "Ал-Фурқон" жамғармаси ва бошқалар) билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Дилбар Абдунабиева.






