Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан ҳайвон бозорларида юқумли касалликларга қарши кураш тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Қашқадарё вилояти Китоб тумани “Наримон” мол бозорида ҳудудида ветеринария мутахассислари дезинфекция ва дезинсекция ишларини олиб боришди.
Шунингдек, ветеринария хизмати ходимлари томонидан аҳолига ўта хавфли ва юқумли бўлган касалликлар ҳақида тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.
25.07.2022 12:05
Қашқадарё вилоятидаги ҳайвон бозорларида дезинфекция тадбирлари бўлиб ўтмоқда






