АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда вабо касаллиги аниқлангани ростми?

Бу касаллик бирор марта мамлакатимиз ҳудудида қайд этилмаган.Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган...

'Ўзбекистонда вабо касаллиги аниқлангани ростми?'ning rasmi

Бу касаллик бирор марта мамлакатимиз ҳудудида қайд этилмаган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков маълум қилди.

Қайд этилишича, Афғонистонда аниқланган вабо касаллиги Ўзбекистонга кириб келгани ҳақида тарқалган маълумотлар мутлақо ёлғон. Ўзбекистонда шу пайтга қадар бирор марта вабо касаллиги аниқланмаган.

Маълумот учун:

Вабо — қандай касаллик? Унинг профилактикаси қандай амалга оширилади?

ВАБО (cholera) — ингичка ичакнинг зарарланиши, интоксикация, умумий аҳволнинг оғирлашуви ва организмнинг сувсизланиши билан давом этадиган ўткир инфекцион ўта хавфли ичак касалликларидан бири ҳисобланади.

Вабо вибриони дарё сувида 18 кундан 5 ойгача, музда бир неча ой, ариқларда бир неча кун, денгиз сувида икки ҳафта, совуқ вақтда нажасда бир неча ой, ахлат чуқурларида 3 ойгача, ички кийимларда 2 ой,  қум тупроқда бир неча ой, сув ҳавзаларида 15—30 кун,  сут ва ёғда бир ойгача, картошкада 2 ҳафтагача, ҳўл мевада бир неча кунгача тирик  қолиши мумкин.

Дезинфекцияловчи моддалар вибрионни тез ўлдиради. Сув қайнатилганда ҳам вибрион тез ўлади.

    Бошқа янгиликлар