АсосийЖАМИЯТ

АОКА вакиллари Озарбайжондаги Халқаро медиа форумда иштирок этди

20-23 июль кунлари Озарбайжон Республикаси Шуша шаҳрида Халқаро медиа форум бўлиб ўтди.&nb...

'АОКА вакиллари Озарбайжондаги Халқаро медиа форумда иштирок этди'ning rasmi

20-23 июль кунлари Озарбайжон Республикаси Шуша шаҳрида Халқаро медиа форум бўлиб ўтди. 

Тадбир Озарбайжон Медиани ривожлантириш агентлиги томонидан мамлакат матбуот куни муносабати билан илк бор ташкил этилди. Унда Туркия, Россия, Европа иттифоқи, Марказий Осиё мамлакатларининг ахборот соҳаси расмийлари, давлат идораларининг юқори мартабали мутасаддилари ва журналистлар иштирок этди, дея хабар беради агентлик.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов ҳам маъруза билан қатнашиб, тадбирнинг аҳамияти, икки томон ОАВлари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг муҳим йўналишлари хусусида фикр билдирилган, шунингдек, Ўзбекистонда ОАВ ҳуқуқлари ва сўз эркинлигини таъминлаш ҳамда жамиятдаги ролини ошириш, ахборот хизматларини такомиллаштириш орқали давлат органлари фаолияти шаффофлиги ва очиқлиги, халқ олдида ҳисобдорлигини йўлга қўйиш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар тўғрисида маълумот бериб ўтилган.

Маълумки, жорий йил 20 июнь куни Тошкентда АОКА ҳамда Озарбайжон Медиани ривожлантириш агентлиги ўртасида англашув меморандуми имзоланган эди. Форум мобайнида ушбу меморандумда белгиланган вазифа ва мақсадларни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан ҳам ташаббуслар илгари сурилган.

Форум якунида ахборот соҳаси ва юқори технологияли замонавий медиани ривожлантиришда ўзаро ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш, мулоқотлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар ҳам ишлаб чиқилгани айтилади.

    Бошқа янгиликлар