1

Афғонистонда барқарорлик бўлмаса Ўзбекистонда ҳам, бутун Марказий Осиё минтақасида ҳам хавфсизлик ва барқарор ривожланишга эришиб бўлмайди — Шавкат Мирзиёев

СИЁСАТ 26.07.2022, 10:05
Афғонистонда барқарорлик бўлмаса Ўзбекистонда ҳам, бутун Марказий Осиё минтақасида ҳам хавфсизлик ва барқарор ривожланишга эришиб бўлмайди — Шавкат Мирзиёев

Тошкент шаҳридаги "Hilton" меҳмонхонасида Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бўлиб ўтаётган “Афғонистон: Хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов  Президент Шавкат Мирзиёевнинг конференция иштирокчиларига мурожаатини ўқиб эшиттирди. Бу ҳақда "darakchi.uz" мухбири хабар бермоқда. 

Далвт раҳбари мурожаатида минг йиллар давомида ўзбек ва афғон халқлари ёнма-ён яшаб келгани, бизни умумий маданий, маънавий ва тарихий қадриятлар, ягона дин ва буюк аждодлар мероси бирлаштириб туришини таъкидлади.

"Амударёнинг нариги соҳилида тинчлик бўлмаса Ўзбекистонда ҳам, бутун Марказий Осиё минтақасида ҳам хавфсизлик ва барқарор тараққиётга эришиб бўлмайди. Шу сабабли ўзининг янги тарихида чуқур ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар инқирозга дуч келаётган Афғонистонга нисбатан эътибор дунёда тобора сусайиб бораётгани хавотир уйғотмасдан қолмайди",  дея таъкидланади Президентмурожаатида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1