1

Ижтимоий тармоқда "қўлма-қўл" бўлаётган “Жадидлар” китоблар тўпламини нашр этиш харажати қанчага тушгани маълум қилинди

ЖАМИЯТ 26.07.2022, 10:19
Ижтимоий тармоқда "қўлма-қўл" бўлаётган “Жадидлар” китоблар тўпламини нашр этиш харажати қанчага тушгани маълум қилинди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда кўплаб соҳа вакиллари ўз саҳифаларида “Жадидлар” китоблар тўпламини совға тариқасида олганликлари ҳақида пост қолдиришмоқда. Бу бир томондан фуқаролар ўртасида китобга қизиқишнинг ошиб бораётганига сабаб бўлаётган бўлса, иккинчи томонидан бу китоблар тўплами ким томонидан қанча маблағ эвазига нашр этилгани ҳақида саволлар туғдирмоқда. Мазкур саволларга китоблар тўпламини совға тариқасида юбораётган Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев жавоб берди. 

Маълум қилинишича, “Жадидлар” китоби тўпламини тайёрлаш ва 23 минг (ҳар бир тўпламда 8 та китоб жами 184 мингта) нусхада чоп этиш учун Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 1 млрд 416 млн 800 минг сўм маблағ ажратилган.

“Жадидлар” китоби тўпламидаги ҳар бир китобни ёзиш учун муаллифларга 10 миллион сўмдан гонорар пули берилди. Ҳар бир тўплам ўрта ҳисобда 61 600 сўмга (ҳар бир китобча эса 7 700 сўмга) тўғри келмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1