1

Шавкат Мирзиёев Афғонистон ҳукуматини террористик ташкилотлар билан алоқаларни узишга чақирди

СИЁСАТ 26.07.2022, 14:47
Шавкат Мирзиёев Афғонистон ҳукуматини террористик ташкилотлар билан алоқаларни узишга чақирди

Ўзбекистон президенти Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқаларни узишга чақирди. Бу ҳақда у Афғонистон ТИВ раҳбари в.б. Амирхон Муттақий иштирок этаётган халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган мурожаатида таъкидлади. Бу ҳақда "darakchi.uz" мухбири хабар бермоқда. 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон ҳукуматини халқаро ҳамжамиятининг асосий талабларига риоя этишга чақирди. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида ўтаётган «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт» халқаро конференцияси иштирокчиларига йўлланган мурожаатда қайд этилган.

"Биз Афғонистоннинг ҳозирги ҳукуматини терроризмнинг ҳар қандай шакли ва кўринишлари олдини олиш ва уларга қарши курашиш, барча халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқаларни узиш учун ўзининг қатъий иродасини намоён этиб, кескин чоралар кўришга чақирамиз", — деди Шавкат Мирзиёев.

«Бу муваққат ҳукуматга ишончнинг мустаҳкамланишига олиб келади, Афғонистон учун ён атрофдаги давлатлар ва халқаро ҳамжамият билан дўстлик, яқин қўшничилик ва ўзаро фойдали ҳамкорлик муҳитида барқарор тараққий этиш бўйича аниқ истиқболларни очади», — дейилади давлат раҳбари мурожаатида.

Мазкур халқаро конференцияда 20 дан ортиқ мамлакатдан 100 дан ортиқ делегациялар, БМТ, Европа Иттифоқи, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқалар қатнашмоқда. Афғонистон муваққат ҳукумати делегациясини ташқи ишлар вазири в.б. Амирхон Муттақий бошчилигида иштирок этаяпти.

Давлат раҳбари шунингдек, мазкур конференция Афғонистоннинг янги ҳукумати билан афғон халқи ва бутун халқаро ҳамжамият манфаатларини ҳар томонлама ҳисобга олишга асосланган ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан амалий фикр алмашиш учун имкон яратади деб ишонч билдирди.

«Ўзбек ва афғон халқлари минг йил давомида ёнма-ён яшаб келади. Бизни умумий ва маданий тарихий қадриятлар, дин ва буюк аждодларимизнинг мероси бирлаштириб туради», — дейилади давлат раҳбари мурожаатида.

"Таъкидлаш керакки, Амударёнинг нариги соҳилида тинчлик бўлмаса, Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор тараққиётга эришиб бўлмайди. Шу сабабли ўзининг янги тарихида ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар инқирозга дуч келаётган Афғонистонга нисбатан эътибор сусайиб бораётгани хавотир уйғотмасдан қолмайди», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Аминмизки, жаҳон ҳамжамияти бугун 90 йиллардаги ҳолатларни такрорламайди, — деди президент. — Уларни четлаб ўта олади ва мақсадга албатта эришиш лозим. Афғонистоннинг халқаро майдонда яккалаб қўйилиши гуманитар вазиятни янада ёмонлашувига олиб келиши муқаррар. Шу боис бундай ҳолатга йўл қўймаслик муҳимдир. Чунки, гап миллионлаб инсонларнинг тақдири ҳақида бормоқда».

Таъкидланишича, ҳозирги пайтда Афғонистон муваққат ҳукумати мамлакатда тинчликни қарор топдириш бўйича муайян қадамлар қўймоқда. Ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашга, қўшни давлатлар билан дўстона алоқалар, халқаро ҳамжамият билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга ҳаракат қилмоқда.

«Биз бу сай-ҳаракатларни рағбатлантиришимиз ва қўллаб қувватлашимиз зарур, — деди Ўзбекистон етакчиси. — Шу билан бирга, давлат бошқарувида афғон жамиятининг барча қатламларидан вакиллар кенг иштирок этадиган таркибни шакллантириш, инсон айниқса хотин-қизлар, барча миллий ва диний гуруҳларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда узоқ муддатли тинчлик ўрнатишнинг фундаментал асоси бўлиб қолмоқда».

Қайд этилишича, яқинда БМТ бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган Жанубий ва Марказий Осиё ўртасидаг ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюция ҳам Афғонистонда тинчликни сақлаш, халқаро хавфсизликни таъминлаш учун ғоят муҳим аҳамиятга эга эканини тасдиқлади.

«Биз бугун — халқаро ҳамжамият Афғонистон халқи билан бирдамликни намоён этишимиз зарур. Ўз саъй-ҳаракатларимизни мамлакатни тинч, барқарор афғон ўлкасига, терроризм, уруш ва наркотиклардан ҳоли мамлакатга айлантириш учун пойдевор яратишга сафарбар қилишимиз лозим», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Афгғонистон иқтисодиётини қайта тиклаш вазифаси бизнинг умумий устувор йўналишимизга айланиши зарур. Айни шундай қараш жафокаш афғон заминида мустаҳкам тинчлик ўрнатишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Бу йўналиш мамлакатнинг хусусан минтақалараро иқтисодий жараёнига интеграциялашувини, инфратузилмаларга доир ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишни ўз ичига олади», — дея якунланди президент мурожаати.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1