АсосийЖАМИЯТ

Энди афғон фуқаролари ҳам Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиши мумкин бўлади

Бугун, 26 июль куни  Тошкент шаҳридаги "Hilton" меҳмонхонасида Президенти Шавкат Мирз...

'Энди афғон фуқаролари ҳам Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиши мумкин бўлади'ning rasmi

Бугун, 26 июль куни  Тошкент шаҳридаги "Hilton" меҳмонхонасида Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Афғонистон: Хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берган эдик. 

Тадбирда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик борасида олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида ҳам сўз юритилиб, тақдимотлар қилинди.

Ушбу соҳада илк ҳамкорликнинг дебочаси сифатида Афғонистон билан чегарадош Сурхондарё вилоятида афғонн фуқароларини ўқитиш бўйича Таълим маркази ташкил этилган. Ушбу алоқани янада кенгайтириш мақсадида икки давлат олий таълим вазирликлари ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумига кўра, Афғонистон фуқароларини нафақат Термиз туманидаги таълим марказида, балки бутун Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқитиш тартиби белгиланди. 

Қайд этилишича, 2022 йил март ойида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Европа Иттифоқи делегацияси ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий миссияси ўртасида “Сурхондарё вилоятининг Афғонистон фуқароларини ўқитиш ва малакасини ошириш” деб номланган навбатдаги қўшма лойиҳа фаолияти йўлга қўйилди. Бир йил давомида амалга ошириладиган лойиҳа бюджети 1 миллион еврони ташкил қилади. Йиллик курсларда 100 киши таҳсил олади. Уч ойлик курсларнинг биринчи босқичида 48 киши ўқитилади.

Ташаббус доирасида 336 нафар Афғонистон фуқароларини ўқитишни молиялаштириш режалаштирилган. Ҳозирда “Транспорт ва авто таъмирлаш”, “Тикувчилик”, “Компютер фанлари ва ахборот технологиялари” (веб-ишлаб чиқарувчи), “Агро бизнес ва маркетинг”, “Компютер фанлари ва ахборот технологиялари” каби таълим дастурлари бўйича 1-йиллик, 3 ойлик касб-ҳунар ўқув курслари ташкил этилаётгани айтилмоқда.

"Ушбу грант ўринларига 2021 йил март ойида Термизга келган 41 нафар Афғонистон фуқароси танлаб олинди. Улар Термиз туманида тил ўргатиш курсини тамомлаб, 2021/2022 ўқув йилидан ўқишни бошлаш учун республиканинг олтита олий ўқув юртига тақсимланди",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар