Хитой Россияга сармоя киритишни тўхтатди

ДУНЁ 27.07.2022, 08:20
Хитой Россияга сармоя киритишни тўхтатди

Хитой бир неча ой давомида Россияда бирорта ҳам янги инфратузилма лойиҳасини молиялаштирмади. Бу ҳақда "The Telegraph" хабар берди.

Маълум қилинишича, Пекин биринчи навбатда ички молиявий инқирознинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. 2022 йилнинг биринчи ярмида «Бир камар ва бир йўл» лойиҳаси доирасида маблағлар Россия, Шри-Ланка ёки Мисрдаги янги лойиҳаларга ажратилмаган, гарчи илгари ушбу давлатлар Хитойнинг ташаббусининг асосий бенефициарлари бўлган.

«Россия иқтисодиётига сармоя киритишдан бош тортиш, Хитой раҳбарияти Украинадаги уруш сабабли Москвага қарши жорий қилинган иккиламчи санкциялардан қўрқиши мумкинлигидан далолат беради», дейилади хабарда.

«Бир камар ва бир йўл» ташаббуси 2013 йилда Пекиннинг Осиё, Африка, Жанубий Америка ва Шарқий Европадаги таъсирини кенгайтириш мақсадида бошланган. Ушбу ташаббус доирасида Хитой ривожланаётган мамлакатларга қарийб триллион доллар сармоя киритган ва шу тариқа ўз бизнеси учун пойдевор яратган ва стратегик аҳамиятга эга минтақаларда ўз иштирокини мустаҳкамлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1