АсосийЖАМИЯТ

Самарқанддаги тарихий ёдгорликнинг пештоқида ёрилиш аниқланди

Бош прокуратура томонидан Маданий мерос агентлиги мутахассислари иштирокида Самарқанд вило...

'Самарқанддаги тарихий  ёдгорликнинг пештоқида ёрилиш аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура томонидан Маданий мерос агентлиги мутахассислари иштирокида Самарқанд вилояти ўлкашунослик музейи бино – иншоотларида (собиқ Калонтаров уйи)  ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида оқова сувларини чиқаришга мўлжалланган ариқлар таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги сабабли, ёмғир сувлари музей ҳовлисида узоқ вақт туриб қолиши ҳамда музей тарихий биносида техник ўзгаришлар ҳосил бўлиб, пештоқи ёрилгани аниқланган.

Аниқланган камчиликлар тегишли соҳа мутахассислари билан биргаликда ҳар томонлама ўрганилиб, оқова сув билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилган:

  • музей ҳовлисида 210 м. оқова сув ариқлари тозаланиб, шундан 60 м. қисми қайта таъмирланди;
  • оқова сув ариқларига ўлчами 150 см. бўлган 15 м. янги сув қувурлари ва
  • 45 м. сув лотоклари ўрнатилиб, марказий оқова сув тармоғига уланди;
  • ариқларнинг йўлаклар билан туташган жойлари 10 м. бетон плиталар билан қопланди.

Шунингдек, музей биноси пештоқининг 4 м.кв. қисмидаги ёрилган ғиштлар ораси махсус қоришма билан тўлдирилиб, бинонинг асл ҳолатига зарар етказмаган ҳолда таъмирланди.

Маълумот учун: Музей италиялик архитектор Е.Нелли лойиҳаси асосида ХХ аср меъморчилигининг эклектик услубида 1902 - 1916  йиллар давомида савдогар Абраам Исакович Калонтаровнинг шахсий маблағлари ҳисобидан қурилган.

    Бошқа янгиликлар